Кириш Регистрация
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада 1-1 Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао

Лига-1 клуби бош мураббийи: "Роналду ҳеч қачон бу ерда ўйнамаган, қандай қилиб баҳо бериш мумкин?"

Баҳо:
+ | -

"Брест" бош мураббийи Эрик Руа "Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг Саудия чемпионати Франция 1-лигасидан юқори даражада эканлиги ҳақидаги сўзларига жавоб қайтарди.

“Мен уни шу ерга таклиф қиламан. У буни инобатга оладими ёки йўқ, билмайман, лекин барибир.

Шунчаки, Роналду ҳеч қачон Лига-1да ўйнамаган, унда қандай қилиб солиштириш мумкин? Аввал бу ерда ўйнаши керак. Мен унинг фикрини ҳурмат қиламан, лекин бошқа айтадиган гап йўқ", - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду 2023 йил бошидан буён “Ан-Наср” сафида тўп тепмоқда. Португалия терма жамоаси футболчисининг Саудия Арабистони клуби билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 08:48, 21.01.2024.
Ўқилди: 3031 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик