Кириш Регистрация

Мане: "Саудия Aрабистони чемпионатини бутун дунё кузатиб боради"

Баҳо:
+ | -

“Aн-Наср” ва Сенегал терма жамоаси ҳужумчиси Садио Мане Саудия Aрабистони чемпионати савияси ҳақида гапирди.

Яқинда маҳаллий лига савияси Криштиану Роналду томонидан мақталган эди, 31 ёшли сенегаллик жамоадошининг фикрига қўшилди.

"Сизнингча, агар футболчи Европада ўйнамаса, у худди шундай эътиборга лойиқ эмас деган қараш хато ва бу ачинарли.

Европадан ташқарида ҳам футбол бор. Саудия Aрабистони чемпионати жуда кучли ва уни бутун дунё кузатиб боради.

Мен бу ерда ҳар бир дақиқадан завқ оламан, мақсадларимга эришиш учун бор кучимни сарфлайман. Сизнингча, мен Европада ўйнамаганим учун бахтсизманми, бу тўғри эмас”, - деди Мане Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 13:00, 21.01.2024.
Ўқилди: 781 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.