Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Равшан Эрматов: «Энг асосий мақсадимиз — Олимпия ўйинларига йўлланма олиш»

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғиларини бошлади. Вакилларимиз февраль ойида Париж-2024 Олимпия ўйинларининг Осиё минтақаси 3-саралаш босқичи доирасида Австралия терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бош мураббий Мидори Ҳонда билан футболчиларнинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашди. Аёллар терма жамоаси олдида жуда муҳим вазифа турганини таъкидлаб, бу йўлда ЎФА томонидан барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилди.

"Энг асосий мақсадимиз Олимпия ўйинларига йўлланма олиш. Бунинг учун муносиб тайёргарлик кўришимиз керак. Австралияни мағлуб этишга сизнинг кучингиз етади. Жамоа аввалги учрашувларда нималарга қодир эканлигини кўрсата олди. Бутун диққат-эътиборимизни ушбу баҳсга қаратишимиз шарт. Сизга бутун Ўзбекистон ишоняпти ва умид қиляпти. Сизлар кўплаб ёш қизларга спорт билан шуғулланишда ўрнак бўляпсиз. Тарих ёзиш вақти келди" – деди Равшан Эрматов.

Учрашув якунида ЎФА биринчи вице-президенти бўлажак ўйинларда жамоага омад тилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:45, 21.01.2024.
Ўқилди: 1771 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.