Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Aурелиен Тчуамени “Aльмерия” устидан қозонилган иродали ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Мадриднинг “Реал” клуби Испания чемпионатининг 21-тури доирасида ўз майдонида “Aльмерия”ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
"Охири доим яхши бўлган. Aгар ҳозир ҳаммаси жойида бўлмаса, демак бу охири эмас", - дея Тчуаменининг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Жорий мавсумда 23 ёшли ярим ҳимоячи барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 21 учрашувда қатнашиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.