"Лацио"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Сергей Милинкович-Савич келаси ёзда Италия А сериясига қайтиши мумкин.
Tuttosport хабарига кўра, Туриннинг "Ювентус" клуби сербиялик футболчини кейинги мавсум бошланишидан олдин трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ, 28 ёшли Милинкович-Савич Саудия Арабистонига кўчиб ўтганидан норози бўлгани ҳақида хабар берилганди. Катта маош ярим ҳимоячини мамлакатда қолишга ишонтирмайди.