Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони 0-1 Вьетнам
12/01 21:30 Иордания 1-0 Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Осиё кубоги. «C» гуруҳида Эрон биринчи бўлди, БАА ва Фаластин эса плей-оффга чиқди

Баҳо:
+ | -

Осиё кубоги «C» гуруҳида 3-туридан ўрин олган ўйинлар 23 январь, сешанба куни бўлиб ўтди.

Унда Эрон БААга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Меҳди Таремий дарвозани ишғол қилди. Биринчи бўлим ушбу ҳисоб билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эронликлар ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 65-дақиқада Таремий яна бир бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ўйин охирида эса БАА жавоб голини уришга муваффақ бўлди. 90+3-дақиқада Яҳё Алгассани дарвозани аниқ мўлжалга олди. Шу тариқа учрашув Эроннинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Фаластин Гонгконг устидан 3:0 ҳисобида зафар қучди. Фаластинликлар сафида Одай Даббағ дубль муаллифига айланган бўлса, яна битта гол Заид Қунбар ҳисобига ёзилди.

"C" гуруҳи якунларига кўра жадвал қуйидагича кўриниш олди:

 ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағ-тТ-НОчко
1 Эрон 3 3 0 0 7-2 9
2 БАА 3 1 1 1 5-4 4
3 Фаластин 3 1 1 1 5-5 4
4 Гонконг 3 0 0 3 1-7 0

Эрон 1/8 финалда Сурия билан ўйнаса, БААга Тожикистон рақиблик қиладиган бўлди. Фаластиннинг рақиби эса кейинроқ маълум бўлади (Қатар ёки Австралия).

Осиё кубоги, 3-тур баҳслари
23 январь, сешанба
Эрон — БАА 2:1
Голлар: 1:0 – 26 Таремий, 2:0 – 65 Таремий, 2:1 — 90+3 Яҳё ал-Ғассоний (90+3)

Гонгконг — Фаластин 0:3
Голлар: 0:1 – 12 Даббағ , 0:2 – 48 Қунбар, 0:3 – 60 Даббағ .

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:17, 23.01.2024.
Ўқилди: 3429 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.