Бугун "Пахтакор" Польшанинг "Подбескидзе" клуби билан назорат учрашувини ўтказади. Учрашув "Rexus" меҳмонхонаси майдонида соат 20:00да старт олади. Ушбу жамоа ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
1997 йил 1 июлда ташкил топгани айтиладиган "Подбескидзе" 1907 йил фаолият бошлаган "Билицер"нинг анъаналари давомчиси ҳисобланади. Жамоа номланиши маҳаллий ҳудуд номидан келиб чиққан. Бескид тоғ тизмаси шарафига атаб клуб шундай номланган. 2002 йилдан бошлаб Польша иккинчи дивизионида иштирок этган. 2011 йил эса иккинчи ўринни эгаллаб, Польша экстраклассига йўлланмани қўлга киритган. Юқори лигадаги илк мавсумида клуб ўн иккинчи ўринни банд этган. Жорий мавсумда эса биринчи даврадан сўнг ҳозирча ўн бешинчи ўринда бормоқда. Январь ойида клубга Дариуш Кубицки бош мураббий этиб тайинланди. У 11 футболчига жавоб бериб, 7 ўйинчи билан шартнома имзолади.
Туркиядаги йиғинни 2 февралда бошлаган "Подбескидзе" шу кунгача Одессанинг "Черноморец" клубини 1:0 ҳисобида енгди. Шунингдек, Даниянинг "Эсбьерг" жамоаси билан назорат учрашуви ўтказилиши кўзда тутилган.