Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

ЎФА раҳбарияти футбол клублари масъуллари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов профессионал футбол клублари вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказди. Кун тартибига кўра, ўтган мавсум якунлари ва янги мавсум режалари кўриб чиқилди, клубларнинг фаолияти, ифратузилмаси ва молиявий ҳисоботлари аниқ рақамлар асосида таҳлил қилинди.

Маблағларни клублар ривожи учун мақсадли сарфлаш, легионарларни жалб қилишда уларнинг даражасини таҳлил қилиш, академия, аёллар футболи, футзал ва инфратузилмага эътибор қаратиш борасида талаблар қўйилди. Ҳакамларнинг ҳалол ишлаши, ҳакамлик сифатини ошириш, ВАР тизимини такомиллаштиришга эътибор қаратилди. Келишилган ўйинларга қарши кескин ва аёвсиз кураш жадаллик билан давом эттирилиши маълум қилинди.

Масъулларга трансферлар жараёнини назорат қилиш зарурлиги таъкидланди. Ёш футболчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериш ва уларнинг клубда тажрибасини ошириб бориш муҳимлиги айтилди.

«Биз U-20, U-23 Осиё чемпионатлари каби нуфузли турнирларга мезбонлик қилмаганимизда бир қатор ёш футболчиларимиз кучли лигаларга, катта клубларга трансфер қилинмаган бўларди. Клубларда ҳам истеъдодларга мунтазам ишонч билдириш зарур. Уларда иштиёқ ва интилиш юқори даражада», деди Абдусалом Абдумавлонович.
 
Йиғилишда ЎФА раҳбарияти томонидан клублардаги мавжуд муаммолар тингланди. Ушбу муаммолар ечимида жамоаларга керакли ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. Клублар терма жамоалар билан ҳамжиҳат ишлаган ҳолда, истеъдодли футболчиларни тарбиялаши устувор вазифа этиб белгиланди.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:20, 24.01.2024.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.