Декабрь ойида "Манчестер Юнайтед" Жим Рэтклиффнинг INEOS компанияси 25% улушини сотиб олгандан сўнг клубнинг футбол фаолиятини ўз қўлига олишини эълон қилди.
Келишув яқин вақт ичида Премьер-лига томонидан ратификация қилиниши керак, шундан сўнг "Олд Траффорд"да жиддий иш бошланади.
Transfer News Live нашрининг хабар беришича, Рэтклифф «Манчестер Юнайтед» ҳисобламаган футболчиларни сотиш шаклида таркибни тозалашга тайёрланмоқда.
Биринчи шундай "қурбон" ҳозирда "Хетафе"да ўйнаётган ҳужумчи Мэйсон Гринвуд бўлиши керак. Футболчига "Барселона"нинг ўзи қизиқиш билдирмоқда.