Осиё чемпионлар лигасининг саралаш босқичидан бошлаб мусобақага қўшилган Тошкентнинг «Локомотив» клуби БААнинг «Ан-Наср» клубига қарши майдонга тушиб, сўнгги дақиқаларда имкониятни бой бериб қўйди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида вакилларимизни тўпни назорат қилган ҳолда устунликни қўлга олишга уриниб кўришганди.
Аммо ўйиннинг ўртасига келиб «Ан-Наср» устунликни қўлга олишди ва 30-дақиқага келиб жамоанинг япониялик футболчиси Такаюки Моримото ҳисобни очди. «Катания» собиқ ҳужумчиси бу вазиятда Ислом Тўхтахўжаевнинг хатоси туфайли жамоасини ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу биринчи бўлимдаги ягона гол бўлиб қолди.
Иккинчи бўлимда эса «Локомотив» футболчилари майдонда ўзгаришга қўл уришди ва бунинг натижасида ўйинда ўзгариш кузатилди. Виктор Карпенконинг майдонга тушгани ўз мевасини узоқ куттирмади. 72-дақиқада собиқ «бунёдкорчи» ҳисобни тенглаштирди. Орадан беш дақиқа ўтиб энди Акмал Холматов жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Бироқ тошкентликлар бу ҳисобни сақлаб қола олишмади. Аввалига Ҳабиб Ал Фардан ҳисобни тенглаштирган бўлса, ўйин сўнггига келиб белгиланган пенальти амирликларни гуруҳ босқичига олиб чиқувчи голни келтириб чиқарди.
ОЧЛ. Плей-офф босқичи
АН НАСР (БАА) - ЛОКОМОТИВ (Ўзбекистон) - 3:2 (1:0)
Голлар: Такаюки Моримото (30), Ҳабиб Ал Фардан (78), Лео Лима (89-пен) — Виктор Карпенко (72), Акмал Холматов (77).
Ан-Наср: Аҳмад Шамбиех, Аҳмад Али Моадхед, Такаюки Моримото, Хумаид Аҳмад, Холид (Хабиб Ал Фардан, 70), Бруно Коррея Сезар, Юнус Аҳмад, Маҳмуд Дарвиш, Рашид Малалла, Лео Лима (С), Жузеппе Маскара.
Локомотив: 1. Павел Бугало (С), 5. Руслан Мельзиддинов, 7. Садриддин Абдуллаев, 8. Акмал Холматов, 9. Зайниддин Тожиев, 13. Рустам Аъзамов (29. Виктор Карпенко, 64), 16. Жасур Ҳасанов (24. Иброҳим Рахимов, 60), 19. Ислом Иномов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Иван Нагаев, 30. Дилшод Жабборов.
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев (48), Руслан Мелзиддинов (67), Жузеппе Маскара (84).