Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Молиявий жиҳатдан энг олғир клублар

Баҳо:
+ | -

Замонавий футбол - бу бизнес. Бу бўйича баҳслашиш қийин. Клублар ўз эгаларига даромад келтириш учун яратилади ва сотилади. Қуйида ўтган йил охирида энг кўп даромад олган бешта футбол клуби ҳақида сўз юритамиз.

Қаердан пул ишлаш керак

Футбол клубларида пул ишлаш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд: ҳомийлик шартномалари, ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқи, трансферлардан тушган даромадлар, чипталар савдоси, товарлар, ғалабалар ва турли турнир ва чемпионатлардаги иштироки учун пул мукофотлари ва бошқалар.

Ҳар икки манчестерликлар ҳам рўйхатда

Ўтган йил охирида дунёнинг энг даромадли бешта клубидан иккита инглиз клуби жой олган эди. 746 миллион евро даромад билан “Манчестер Юнайтед” (5-ўрин), шунингдек, 826 миллион евро даромад билан “Манчестер Сити” (2-ўрин) . Қайд этиш керакки, бир йил аввал “шаҳарликлар” 731 миллион евро ишлаб, рейтинг пешқадами бўлганди. Бу сафар беш хил турнирдаги ғалабалар туфайли даромад деярли 100 миллион еврога ошди. Иккинчи чизиқ эса “Манчестер Сити”ни хафа қилиши даргумон.

Энг яхши Франция клуби

Виртуал бронза медаллари "ПСЖ"га насиб этди. Лионел Месси эркин агент сифатида кетганига қарамай, парижликлар ўтган йилги даромадини 19 фоизга (654 миллион евродан 802 миллион еврога) оширди. Бу натижа "ПСЖ"га рейтингда учинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Қолаверса, парижликлар биринчи марта энг даромадли клублар рейтингида учинчи ўринга кўтарилишди. Шунингдек, клубнинг ўйинларига ташриф буюрувчиларнинг кўплигини, шунингдек, футбол формалари сотуви "ПСЖ" даромадининг маълум қисмини ташкил этувчи Мбаппени сақлаб қолганини ҳам қайд этамиз.

"Барселона"нинг даромадлари

Сўнгги икки йилдирки "Барселона" ва қарзлар тушунчаси ёнма-ён юрибди. Доимий молиявий муаммолар Мессига Каталонияга қайтишга ҳам имкон бермади. Буларнинг барчаси билан Хави янги жамоа қуришга ҳаракат қилмоқда. Лекин энг муҳими, "Барселона" қандай қилиб пул ишлашни билади. 2023 йил охирида каталонияликлар 800 миллион евро даромад олишди. Бу ўтган йилга нисбатан 162 миллион еврога кўпдир.

“Реал” яна пешқадамга айланди

“Реал” охирги марта 2017/2018 йилги мавсумда дунёнинг энг даромадли клуби бўлган. Ўтган мавсумда Мадрид клуби Испания чемпионатида иккинчи ўринни эгаллаб, мамлакат кубогини қўлга киритди ва Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиқди. Шубҳасиз, даромаднинг асосий улуши 831 миллион евро ишлаб топган Мадрид клубининг ҳомийлик шартномаларидан тушган. Aммо шуни унутмангки, уларнинг 103 миллиони Жуд Беллингемнинг трансфери учун сарфланган, бу эса Мадрид клубига янада кўпроқ совринлар, демак, пул олиб келиши аниқ. Биргина англиялик йигитнинг исми ёзилган 100 мингга яқин футболка сотилди ва бу "Реал Мадрид" ғазнасини 6 миллион еврога тўлдирди.

Киритилди: 20:18, 26.01.2024.
Ўқилди: 1837 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.