"Лацио"нинг собиқ спорт директори Игли Таре Сергей Милинкович-Савичнинг Европа гигантларидан бирига муваффақиятсиз трансферини эслади.
Сербиялик ярим ҳимоячи кўп йиллар давомида турли топ-клубларнинг нишони ҳисобланиб келган. 2023 йилнинг ёзида футболчи Саудия Aрабистонининг “Aл-Ҳилол” клубига 40 миллион евро эвазига ўтган эди.
"Милинкович-Савич ҳақида, жумладан, эркин агент сифатида кетиш ва "Лацио"да қолишни истамаслиги ҳақида кўп ёлғон гапирилди.
Ягона ҳақиқат шуки, клуб президенти Клаудио Лотито “Милан” ва “Манчестер Юнайтед” 100 миллион евродан кўпроқ пул таклиф қилганида уни сотишдан бош тортган.
Лотито мураббийга ваъда берганидек, жамоанинг рақобатбардошлигини сақлаб қолмоқчи эди. Шуни унутмангки, пандемия мавсумида "Лацио" Скудеттога жуда яқин эди", - дея Таренинг сўзларини келтиради Football Italia.