Ҳозирги кунда Туркияда 10 га яқин клубларимиз ўқув машғулот ўтказишяпти. Энг қизиғи, уларни бирортаси ҳам ўзи билан клуб матбуот котибини олиб кетмаган.
Клубларимиз мухлис ташрифи пасайиб кетганидан нолийдида лекин, шу мухлисга жамоа ҳақида маълумот етказиб берадиган матбуот котибини ўзи билан четга олиб кета олмайди. Сабаби кўп. Ундан кўра дейди "сенга расм жўнатиб туришади, ўшаларни сайтга қўйиб борасан" дейди.
Муаммо ҳам айнан шунда. Матбуот котибини фақат сайтга маълумот қўйиб борувчи инсон деб ўйланишида.
Аслида эса ундай бўлмаслик керак. Матбуот котибида катта бир штабга эга бўлиши керак. У штабда ёзувчи, видеога оладиган, монтаж қиладиган, фотосурат-чи ва ҳоказолар бўлиши керак.
Улар тинмай клуб ва ўйинчи ҳақида маълумотлар билан барча ижтимоий тармоқларни тўлдириб ташлаши керак. Тинмай маркетинг бўлими билан мухлисларни жалб қилиш устида ишлаш керак. Лекин, бизда ундай эмас.
Бизда аксар клубларда клуб матбуот котиби нима иш қилади биласизми?
Ҳозир санаб бераман:
1. Ҳозир клуб ўйинчиларни ПФЛдан рўйхатга ўтказиши керак. Бу иш билан ҳам матбуот котиби шуғулланади.
2. Клубни лицензиялашдан ўтказиш керак. Буни ҳам матбуот котиби қилади.
3. Легионер ўйинчиларга виза қилиш керак. Буниям у қилиши керак.
4. Ўйинчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш керак. Ҳужжатларни тайёрлаб бериши керак албатта.
5. Спорт директор ва техник директорнинг барча ёзма ишларини қилиб бериши керак.
Хуллас нима ҳужжатли иш бўлса барчаси матбуот котибини олдига келади. У ёзиб, чиройли қилиб бериши керак.
Аксар клубларимизда ҳалигача, иккита одам барча ишлар билан шуғулланадиган бўлади.
Барча нарсага югур-югур қиладиган администратор ва барча ҳужжат ишларини қиладиган матбуот котиби.
Агар матбуот котиби ва маркетинг бўлими доим мухлисларни жалб қилиш устида ишласа секин-секин бу ўз самарасини беради. Фақат сабр ва барча бирдак ишлаши керак.
Равшан Салимов.