Aнглиянинг “Лестер” клуби “Бирмингем”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, Aнглия кубогининг кейинги босқичига йўл олди.
Учрашувдаги биринчи гол Жейми Варди томонидан киритилди. "Лестер"нинг италиялик мураббийи Энцо Мареска муваффақияти ҳақида фикр билдирди.
"Вардига гол уришни ўргатманг! У бутун умри давомида шундай қилади. Олбрайтондан чиройли гол, ажойиб пас.
У ҳам ажойиб ўйин ўтказди. Барча ўйинчилар учун хурсандман, лекин айниқса бу ерда кўп йиллардан бери бўлганлар учун", - дея Маресканинг сўзларини келтиради BBC Sport.