"Барселона" бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 22-тури доирасида бўлиб ўтган "Вильярреал"га қарши ўйиндан (3:5) сўнг баёнот бериб, жамоадан кетишини эълон қилди.
«Мен клубдан кетишимни 30 июнь куни эълон қилмоқчи эдим. Клуб раҳбарияти билан бирга ушбу қарорга келдик.
Вазият ўзгаришларга муҳтож. Мен эса, клуб мухлиси сифатида, бундай давом эттириш мумкин эмас, деб ҳисоблайман.
Ўйлашимча, клубга ривожланиш йўлида ўзгариш керак. Бу футболчиларга ҳам фойда беради. Ишончим комил, шундай қилсак, улар очилиб кетишади», – деди Хави.
«Барселона» Ла лигада пешқадамдан 10 очко ортда қолган ҳолда учинчи поғонани эгаллаб турибди. Жамоа январь ойида Испания суперкубогини қўлдан чиқариб, Испания кубоги билан хайрлашди.
Хави 2021 йилнинг ноябрь ойида «Барса» бош мураббийига айланганди. Унинг қўлостида клуб 2023 йилда Испания суперкубоги ва Ла лигада ғолиб чиқди.