Кириш Регистрация
15/10 15:00 Тай По 0-1 Лион Сити Сэйлорс
15/10 15:00 Кангвон 1-2 Пномпен Краун
15/10 17:15 Патхум Юнайтед 1-2 Аделаида Юн.
15/10 17:15 Свай Риенг 0-0 Шангхай Шенхуа
15/10 17:15 Тампинес Роверс 0-1 Матида Зелвия
15/10 17:15 Кучинг Сити 1-1 Китчи
15/10 19:00 Андижон 0-1 Қизилқум
15/10 19:00 Машъал 0-1 ОКМК
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Ўзбекистон – Таиланд учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

Қатар яшил майдонларида давом этаётган Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган Ўзбекистон – Таиланд ўйинини малайзиялик Муҳаммад Назми бин Насаруддин бош ҳакам сифатида бошқаради. Унга ҳамюртлари Муҳаммад Заирул ҳамда Ариф Шамил ёрдам беришса, захира ҳаками сифатида уммонлик Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Каф ишлайди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками вазифасини Омар Муҳаммад Аҳмад (БАА) бажарса, АВАР сифатида саудиялик Холид Солиҳ Алтураис ишлаши кўзда тутилган.

Маълумот учун, Назми Насаруддин жорий мавсум жами 8 та учрашувда ишлаган. Ушбу учрашувларнинг барчаси клублар ва терма жамоалар иштирокидаги халқаро мусобақаларга тўғри келади. Эътиборли томони, ушбу ҳакам ОЧЛ гуруҳ босқичининг 3 та турида ўзбек клублари иштирокидаги баҳсларда ҳакамлик қилган. У турнирнинг 2-турида “Навбаҳор” – “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон), 4-турида “Аҳал” (Туркманистон) – “Пахтакор” ҳамда 6-тур доирасидаги “Мумбаи Сити” (Ҳиндистон) – “Навбаҳор” учрашувларини бошқарган. Ушбу баҳслар давомида у чўнтагидан жами 32 марта сариқ карточка, 4 бор қизил карточка чиқарган ва 3 марта 11 метрлик жарима зарбаси белгилаган.

Манба: Telegram.me/uzfhm
Киритилди: 12:27, 28.01.2024.
Ўқилди: 5372 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик