"Барселона" ҳимоячиси Жюль Кунде "Вильярреал" билан кечган учрашувда (3:5) иштирок этди, шу пайтда унинг уйи талон-тарож қилинган. Бу ҳақда RAC1 хабар бермоқда.
Манбага кўра, жиноятчилар франциялик ҳимоячининг Ситж шаҳрида жойлашган уйига кирган. Бироқ, ҳозирча Кунденинг уйидан аниқ нима ўғирлангани ҳақида маълумот йўқ.
Бу воқеа франциялик футболчининг уйида бир йил ичида содир бўлган иккинчи талончиликдир. 2023 йил апрель ойида ўғрилар Кунденинг турар жойига бостириб кириб, уни талон-тарож қилишганди.