Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 11 февраль куни, халқаро мусобақада иштирок этиш учун, Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрига учиб кетди.
Озарбойжондаги ушбу мусобақа ҳисоб бўйича олтинчиси ҳисобланади. Унда, мезбонлар ва Ўзбекистондан ташқари, Латвия, Молдова ва Беларусь терма жамоалари иштирок этади. Мезбонлар ушбу мусобақада икки жамоа – Озарбойжон миллий ва Озарбойжон-2 термалари билан иштирок этади.
Бокуга учиб кетиш арафасида Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини ўтказди. Жамоа машғулотлари «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтди ва унда 19 нафар ўйинчи иштирок этди. Улардан фақат 14 нафари Бокудаги мусобақага йўл олди. Клим Тигаев («Максам-Чирчиқ»), Жавлон Аноров («Локомотив»), Аъзам Саидаҳматов («Бунёдкор»), Суннат Куралов («Бунёдкор»), Шавкат Деконов («Максам-Чирчиқ») каби футболчилар заявкага киритилмади.
Бокуга учиб кетган Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари рўйхати:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров («Локомотив»), Олег Тукмаков («Пахтакор»).
Ўйинчилар: Нодир Элибоев («Локомотив»), Константин Свиридов («Локомотив»), Махсуд Файзуллаев («Максам-Чирчиқ»), Шуҳрат Тожибоев («БТА Футзал»), Дилшод Ирсалиев («БТА Футзал»), Олег Холмуҳамедов («БТА Футзал»), Ғулом Мамажонов («Бунёдкор»), Даврон Чориев («Локомотив»), Жамолиддин Шарипов («Ардус»), Фарҳод Абдумавлонов («БТА Футзал»), Артур Юсунов («Локомотив»), Дилшод Раҳматов («Ардус»).