"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Алтай Байиндир дебютидан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди. 25 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафида илк бор Англия кубоги доирасида "Нюпорт"га қарши баҳсда майдонга тушди.
“Мен бу ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалай олмайман. "Манчестер Юнайтед"да, шундай буюк клубда ўйнаган биринчи турк футболчиси бўлиш... Мен ҳар куни ўсишга ҳаракат қиламан", - деди Байиндир.
Туркиялик дарвозабон ўтган йилнинг сентябрь ойида "Фенербахче"дан "Манчестер Юнайтед" сафига қўшилган эди.