Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Оғир атлетика: Париж-2024 олимпиадасига йўл Тошкентдан бошланади

Баҳо:
+ | -

Жорий йилнинг 1–10 февраль кунлари пойтахтимизда оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мазкур чемпионатда Париж Олимпиадасининг рейтинг очколари ўйналади. Чемпионатни ҳар жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш борасида Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси ва тегишли ташкилотлар томонидан кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

"Парижда бўладиган ёзги Олимпия ўйинлари рейтинг очколарини тақдим этадиган қитъа чемпионатининг юртимизда ташкил этилаётгани ўзига хос воқелик, албатта. Мусобақаларда 34 та мамлакатнинг 239 нафар спортчиси иштирок этиш талабномаларини тақдим этган. Мусобақалар пойтахтимиздаги «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Тошкент баҳсларида бир неча бор Олимпия ўйинлари ғолиблигига эришган, жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори индонезиялик Эко Юли Ираван, Олимпия ўйинлари ғолиби, жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори қатарлик Фарес Ибраҳим, истеъдодли оғир атлетикачиларимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов каби жаҳон оғир атлетикасида ўз ўрнига эга бўлган номдор спортчиларнинг қатнашаётгани унинг нуфузи нечоғли юқори эканини кўрсатмоқда", — дейди Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Азамат Шарипов.

Мазкур қитъа чемпионати баҳсларини кузатиб бориш учун юртимизга Халқаро оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Ҳасан Жалуд, Осиё оғир атлетика федерацияси президенти Муҳаммад Юсуф Ал Мана, шунингдек, бир қатор давлатларнинг спорт ташкилотлари мутасаддилари, миллий оғир атлетика федерацияларининг раҳбарлари ташриф буюради.

Мусобақаларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш учун турли хорижий давлатлардан журналистларнинг келаётгани Тошкент мусобақаларига халқаро майдонда қизиқиш юқори эканидан далолатдир.

Маълумот учун, Осиё чемпионати олдидан ташкил этиладиган матбуот анжумани 1 февраль соат 17:00 да «Юнусобод» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати

Манба: uzwf.uz
Киритилди: 20:40, 29.01.2024.
Ўқилди: 1544 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6347]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2997]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2994]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2077]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1939]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1886]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1752]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [1525]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1525]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1524]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик