"Барселона" қишки трансфер кампаниясининг сўнгги кунларида ўз таркибини кучайтириш устида ишламоқда.
Todofichajes'га маълум бўлишича, каталонияликлар "Тоттенхэм"дан ярим ҳимоячи Жовани Ло Чельсони ижарага олишга ҳаракат қилади.
Aгар "кўк-анорранглилар" бу ўйинчини ололмаса, бошқа ярим ҳимоячига ўтади. Ҳозирда "Барселона" Испания чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринда бормоқда.
Хави шогирдлари навбатдаги учрашувни 31-январь, чоршанба куни ўз майдонида “Осасуна”га қарши ўтказади.