"Арсенал"нинг собиқ футболчиси Пол Мерсоннинг фикрича, "канонирлар" устози Микель Артетанинг "Барселона"га кетишидан маъно йўқ.
"Микель "Барселона"да Хавини алмаштириши кераклиги ҳақидаги гаплардан хафа эканлигини айтди. У бу миш-мишларни рад этди. Ва биз бунинг учун унинг сўзларини қабул қилишимиз керак. Бугун кўп нарса ўзгарди ва энди "Арсенал" менимча "Барселона"дан кучлироқ. 15 йил олдин ҳар қандай футболчи ёки мураббий "Реал" ёки "Барселона"да бўлишни хоҳларди. Энди вазият ўзгарди. Энди принципиал жиҳатдан "Барселона" футболчилари билан ишлашдан кўра "Арсенал" футболчилари билан ишлаш афзалроқ бўлади", - деди Мерсон Sky Sports билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Микель Артета "Арсенал"ни тарк этиши ва Хави ушбу мавсум охирида кетишини эълон қилган "Барселона"ни бошқариши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Артета бу маълумотни рад этди ва Лондон клубида қолишини айтди.