Суд Хаби Алонсонинг Испаниядаги вилласини ноқонуний қурилган деб топди.
Сан-Себастьяндаги вилланинг қурилиши 2022 йилда якунланган, тўрт йил аввал эса Алонсо уни қуриш учун шаҳар кенгашидан рухсат олган. Бироқ Daily Mail нашрининг ёзишича, атроф-муҳит фаоллари Haritzalde ва Ieltxo маданий гуруҳи виллани бузишни талаб қилишган. Уларнинг фикрига кўра, вилла Алонсо қишлоқ хўжалиги ерларида жойлашган бўлиб, уни қуриш мумкин эмас, шунинг учун уни қуриш учун берилган рухсатнома ноқонуний ҳисобланади. Бундан ташқари, бино "қишлоқ типологиясини сақлаб қолиш мажбуриятига мос келмайди" деб номланган.
Суд Алонсонинг вилла қурилиши дастлаб қурилиш майдончасида жойлашган қишлоқни реконструкция қилиш билан боғлиқ деган даъволарини рад этди, шунингдек, виллада том қуришни ноқонуний деб топди.
Қурилиш ноқонуний деб топилгач, Алонсо виллани бузиши керак, бироқ “Байер” бош мураббийи суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.