ЦСКA ҳужумчиси Фёдор Чалов яқин келажакда фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. 25 ёшли футболчига Франция чемпионатининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда.
Гап қайси клублар ҳақида кетаётгани маълум эмас. Чаловнинг трансфери ёзда амалга ошиши мумкин.
2023/2024 йилги мавсумда Чалов ЦСКA сафида 26 та ўйинда майдонга тушган. Уларда ҳужумчи шерикларига 11 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.
Нуфузли Transfermarkt портали мутахассислари Фёдор Чаловни 12 миллион еврога баҳоламоқда. Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йил охиригача мўлжалланган.