Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

Жаъфар Ирисметов Ўзбекистон-Таиланд ўйинига хулоса берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Жаъфар Ирисметов Ўзбекистоннинг Осиё кубоги нимчорак финал босқичида Таиландга қарши бўлиб ўтган ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Энг муҳим — натижа. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик ва голга тортадиган вазият яратдик. Иккинчи таймда эса бироз чарчаб қолдик ва рақибга ҳужум қилиш имконини бердик. Ҳаттоки ҳисоб тенглашди. Остон Ўрунов яна ҳужумнинг олди чизиғида туширилгани ғалати. Яна ҳужумчисиз ўйин ўтказдик. Диёр Холматов асосий таркибда майдонга тушгани зўр бўлди. Холматов голга узатма берди. Турғунбоев билан "Пахтакор"ча боғлам ишлади. Ўрунов эса, очиғини айтсам, ўзини у қадар яхши кўрсата олмади, ўзининг энг кучли жиҳатидан фойдаланмади.

Йигитлар чарчагани сезилди. Уларга бироз оғир бўлди. Айни пайтда мураббийлар учун энг муҳими — Қатарга қарши ўйин олдидан футболчиларни жисмоний жиҳатдан тиклаб олиш. Баъзи футболчилар сафга қайтади ва танлов имконияти бўлади. Ўйлашимча, мураббий ўйинни таҳлил қилади ва хатоларни тўғирлайди.

Файзуллаев эса яхши ҳаракат қилдик ва гол урди. Гол урар экан, демак, яхши ўйнади. Аббосга катта умидлар билдириляпти. У ўз даражасида ҳаракат қилди. Унга нимадир етишмади, балки, толиққандир. Биз эса ундан кўпроғини кутяпмиз.

Кейинги ўйингача у тикланиб олиб, янада яхшироқ ўйнайди, деб умид қиламан. Ғалаба қозондикми, демак, барча яхши ўйнайди! Агар Ўзбекистонга кейинги учрашувда ғалаба қозонса, ярим финалга чиқади. Ғалабалар кутамиз!» – деди Ирисметов.

Манба: https://metaratings.ru
Киритилди: 21:18, 31.01.2024.
Ўқилди: 3420 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити» билан янги шартнома бўйича қарор қабул қилди [5735]

«Реал» янги юлдуз трансфери учун икки ҳужумчисидан бирини қурбон қилишига тўғри келади [3948]

Усмон Дембеленинг вакиллари трансфер бўйича илк музокараларни ўтказишди [3362]

«Бугун трансферни эълон қиламиз». «Барселона» президенти янги футболчи келиши ҳақида маълум қилди [3250]

19 ёшли Пау Кубарси Transfermarkt талқинига кўра дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди [3147]

Луиш Фигу «Олтин тўп» учун асосий номзодларни айтди [3024]

Фликнинг «Барселона» юлдузи билан муносабатлари бузилди [2942]

Шомуродов ва Файзуллаев Конференциялар лигасидаги ўйин учун юқори баҳоларга лойиқ кўрилди [2614]

ФИФА ЖЧ-2026нинг мухлислар талқинидаги рамзий терма жамоасини эълон қилди [2375]

“Барселона” ЖЧ-2026 ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2100]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик