Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем жамоадаги фаолияти ҳақида гапирди. Англиялик футболчи ўтган ёзда "Боруссия Дортмунд"дан "Лос Бланкос" сафига қўшилган эди.
“Мен ўзимни уйдагидек ҳис қиламан, бу ерда менга жуда ғамхўрлик қилишади. "Реал Мадрид" энг буюк клублардан бири эканлигини ҳамма билади, лекин бу ерга келганингда "Реал" дунёдаги энг катта клуб эканлигини тушунасан.
Жамоамизнинг менга энг ёқадиган жиҳати шундаки, ҳамма бир-биридан чин дилдан хурсанд. Гол урганингизда, Рюдигердан бир-икки тарсаки оласиз, бу ҳар доим қувонч ва табассум белгисидир", - дея Беллингем сўзларини келтиради Madrid Zone.