Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа 1-2 Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас 1-5 Арсенал
21/12 22:30 Осасуна 1-2 Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе

У дебют қилиш учун беш ярим ой кутди, кейин эса майдонга чиқди ва йирик юлдузга айланди. "Барселона"да ўйнаган ягона россиялик футболчини биласизми?

Баҳо:
+ | -

1994 йил 30 август. Барселона марказидаги ресторанлардан бири. Тасодифан иккита футболчи қўшни столларга ўтиришди. Улардан бири россиялик 26 ёшли ярим ҳимоячи Игорь Корнеев. Бир неча соат олдин у ушбу жамоа футболчиси сифатида "Эспаньол" офисига кириб, эркин агент сифатида чиқиб кетди. Томонлар шартномани бекор қилишди. Корнеевга бу "Эспаньол" ёқарди, у ерда руслар кўп эди: Дмитрий Галямин, Андрей Мох, Дмитрий Кузнецов. Тўлиқ бўлмаган учта мавсумда Игорь 21 та гол урди - бу ярим ҳимоячи учун муносиб кўрсаткич. Кейин эса Хосе Антонио Камачо жамоани қабул қилиб, аста-секин россиялик футболчилардан қутула бошлади. Ўша куни, 30 август куни Корнеев расман ишсиз қолди.

Ресторанда "Эспаньол"нинг собиқ ярим ҳимоячиси таниши, "Барселона" бош мураббийи Йохан Кройффнинг ёрдамчиси Тони Брюинс Слотни кўрди. Айнан шундай учрашувларни тақдир ҳазили деб аташ мумкин. Корнеев ва Слот суҳбатга киришди, Игорь ўзининг ишлари ҳақида гапирди. Таниқли футбол таҳлилчиси ҳисобланган нидерландиялик мутахассиси футболчини тинглаб, бироз ўйланиб қолди ва: "Мен ҳеч нарса ваъда қилмайман, лекин қўнғироқни кутинг" - деди. Икки кундан кейин Корнеев "Барселона" билан "1+3" схемаси бўйича шартнома имзолади.

Ярим ҳимоячи кўчиб ўтган жамоа ҳақиқатан ҳам афсонавий эди. Испаниянинг амалдаги чемпиони ва Чемпионлар Лигаси финалчилари. Ўша таркибда Рональд Куман, Пеп Гвардиола, Микаэль Лаудруп ва Христо Стоичковлар ўйнарди.

Корнеев ўша жамоа ҳақидаги илк таассуротлари ҳақида шундай деди: "Сиз кийинишг хонасига кирасиз ва ҳеч кимни таништириш шарт эмас. Сиз уларнинг барчасини танийсиз" Ярим ҳимоячи, шунингдек, "Барселона"дан олдин ҳам, ундан кейин ҳам ҳеч қачон бунчалик маҳоратли паслар берган жамоада ўйнамаганини таъкидлади. "Мен тўпни ҳар ярим дақиқада қабул қилардим", - дея ҳайратда қолди Корнеев.

Игорь дарҳол "Барселона"нинг асосий жамоасига ўтиш осон эмаслигини тушунди. Ярим ҳимоячи юлдузлар билан шуғулланган ва "Барселона Б"да ўйнаган. Кейин испан журналистлари россиялик футболчи Лаудруп ўрнида ўйнаб, даниялик билан рақобатлашади, деб тахмин қилишди. Уларнинг ўйин услуби ўхшаш деб ҳисобланган. Дарҳақиқат, кейинроқ маълум бўлишича, Кройфф Корнеевни 1994 йил охирида жамоани тарк этган Ромариога ўринбосар деб ҳисоблаган. Ўшанда испан футболида хорижлик ўйинчиларга нисбатан қатъий чегара қўйилганди - бир вақтнинг ўзида фақат учта хорижлик майдонга тушиши мумкин эди.

Игорь дебютини беш ярим ой кутишга тўғри келди. У машғулот ўтказди, ўзига клуб руҳини сингдирди, Кройффнинг талабларига кўникиб қолди. 1995 йилнинг 15 январь куни ярим ҳимоячи "Камп Ноу" майдонида "Логроньес" жамоасига қарши асосий таркибда майдонга тушди. Ўша учрашувда у жамоа ҳужумини бошлайдиган футболчи сифатида ўйнаган. Корнеев ва Хаджи ички чизиқларда жойлашишди, Хорди Кройфф эса олдинда ўйнади. Руснинг ўз маҳоратини кўрсатишига кўп вақт керак бўлмади. У иккита голли узатмани амалга оширди ва "Барселона" 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Корнеевнинг ажойиб ўйини мен учун сюрприз бўлмади. Мен унинг имкониятларини биламан - у улкан салоҳиятга эга футболчи”, - деди Йохан Кройфф учрашувдан кейин. Игорь учрашувнинг барча иштирокчилари орасида энг юқори рейтингни Sport нашридан олди - ўн балли шкала бўйича саккиз балл. El Mundo Deportivo эса "Корнеев Камп Ноуда порлади" сарлавҳаси остида мақола чоп этди. Бу ҳақиқатан ҳам орзу дебюти эди.

Бироқ, Корнеев кейинги учрашувда муваффақиятини мустаҳкамлай олмади. Ярим ҳимоячи яна асосий таркибдан жой олди. Аммо каталонияликлар "Альбасете"ни мағлуб эта олмади – жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Россиялик футболчи ўйинни ёмон ўтказди ва Marca газетаси томонидан паст баҳо олди. Кейинги босқичда дисквалификациядан кейин қайтган Христо Стоичков Корнеев позициясида ўйнади ва Игорь захира ўриндиғини эгаллади.

Корнеевнинг "Барселона"даги энг ёрқин ўйинларини эслаб, Чемпионлар лигасининг чорак финалида каталонияликлар "ПСЖ" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаганини эслатиб ўтмаслик мумкин эмас. Биринчи бўлимда россиялик футболчи Чики Бегиристайнга ажойиб пас берди. Испаниялик футболчи дарвозабон билан яккама-якка чиқди, бироқ ҳакам ушбу эпизодда қоида бузилишини кўриб, ҳужумни тўхтатди. Танаффусдан сўнг Корнеев Стоичков билан девор ўйнади, кейин эса ўша Бегиристайнга узатма берди ва ярим ҳимоячи гол урди - бу сафар қоида бўйича.

Ўшанда "Барселона" ярим финалга чиқа олмади. Жавоб учрашувида парижликлар 2:1 ҳисобида зафар қучди. Корнеев ўша учрашувда қатнашмади. Кройфф футболчини заҳирада узоқ вақт ушлаб турди. "Барселона" ўша мавсумда яхши ўйнамади, мураббий эса айбдор қидирди. "Корнеев ҳамма нарсага қодирлигини кўрсатмайди. Айниқса, учрашувнинг ҳал қилувчи паллаларида. У жамоанинг ўйинига муносиб ҳисса қўшмаяпти", - деди нидерландиялик мураббий россиялик футболчи ҳақида.

Кройфф кўпинча Корнеевни ярим ҳимоянинг ўнг қанотида ишлатарди. Кўп йиллар ўтгач, рус бу позитцияни ўзининг энг яхши фазилатларини кўрсатиш қийин бўлганини тан олди. "Бу бироз қийин бўлди, чунки марказий зонада эркинликка кўникиб қолганингда, ўнгланиш осон бўлмайди. Агар ўртада ўйнаганимда, ҳужумга кўпроқ фойда келтирган бўлардим", - дейди ярим ҳимоячи. Бошқа томондан, бу жамоада шундай ўйинчилар танлови ва шундай рақобат бор эдики, майдонга тушишнинг ўзи аллақачон катта муваффақият деб ҳисобланиши мумкин эди.

1995 йилнинг май ойида испан ОАВлари Кройфф янги жамоа қуришни бошлагани, унда на Стоичковни, на Корнеевни кўргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Клуб раҳбарияти россиялик футболчига шартномани узайтириш ва ижарага беришни таклиф қилган. Игорь рад этди. Кейинчалик у бу қарорини фаолиятидаги энг катта хато деб атади.

Корнеев "Барселона" сафида 12 та ўйин ўтказган. У ушбу буюк клубнинг асосий жамоасида ўйнаган ягона россиялик футболчи бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 12:05, 02.02.2024.
Ўқилди: 4360 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.