Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Футзал. Ўзбекистон чемпионати чорак финал ўйинлари 21-23 февралда ўтказилади

Баҳо:
+ | -

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-босқич плей-офф раунди (чорак финал) 1-тур учрашувлари 21-23 февраль кунлари «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Аввал хабар берганимиздек, 21-24 январь кунлари Самарқанд шаҳрида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 1-боcқич 4-тур учрашувлари бўлиб ўтган эди.

Ўйинлар якунига кўра, чорак финал жуфтликлари маълум бўлганди. Мусобақалар регламентига кўра, жамоалар 4-турдан кейин мусобақа жадвалида эгаллаган ўрнига кўра жуфтликларга бўлинган эди (тартиб рақамлари бўйича: 1-8, 2-7, 3-6, 4-5).

Шундай қилиб, жорий мавсум етакчиси «Ардус»га дастлабки тўрт тур якунига кўра 8-ўринни эгаллаган Сирдарё вилоятининг «Гулистон» рақиб бўлади. Чемпионатнинг иккинчи жамоаси – «Локомотив» плей-офф раундида Бухоронинг «Когон» жамоасига қарши тўп суради – бухороликлар дастлабки босқичда 7-ўринни эгаллашган эди.

Худди шу тартибда, «Максам-Чирчиқ» «Пахтакор» билан ўйнаса, «Бунёдкор» Андижон вилоятининг «Турон-С» жамоаси билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон чемпионатининг чорак финал ўйинлари плей-офф тизимида ўйналади ва иккита ўйинда ғолиб чиққан жамоа кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритади. Акс ҳолда, жамоалар учинчи ўйинни ҳам ўтказишлари керак бўлади.

Қайд этиш жоиз, Самарқанднинг «Нафис» ва Навоий вилоятининг «Строитель-Зарафшон» жамоалари учун мавсум якунига етди. 4-тур якунига кўра, бу жамоалар – мос равишда – 9 ва 10-ўринни эгаллашди.

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати 2-босқич плей-офф раунди 1-тур ўйинлари тақвими
21 февраль, пайшанба
10:00. Ардус – Гулистон
12:00. Турон-С – Бунёдкор
14:00. Максам-Чирчиқ – Пахтакор
16:00. Когон – Локомотив

22 февраль, жума
10:00. Гулистон – Ардус
12:00. Бунёдкор – Турон-С
14:00. Пахтакор – Максам-Чирчиқ
16:00. Локомотив – Когон

_______________________
23 февраль, шанба
10:00. Ардус – Гулистон
12:00. Турон-С – Бунёдкор
14:00. Максам-Чирчиқ – Пахтакор
16:00. Когон – Локомотив

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:01, 13.02.2013.
Ўқилди: 3733 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3131]

«Барселона» Коул Палмернинг кутилмаган трансферини тайёрламоқда [2271]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2016]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1763]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1748]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1606]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1419]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1387]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1360]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1248]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик