Каталониянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес ҳимоячи Рональд Aраухоннинг “Бавария”га ўтишига тўсқинлик қилди.
Бу ҳақда Todofichajes портали саҳифаларида хабар берилди.
Манбага кўра, немис топ-клуби уругвайлик футболчини январдаги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган, бироқ Хави бу келишувга вето қўйган. Эрнандес Aраухонни "Барса" учун жуда муҳим футболчи деб ҳисоблайди.
Рональд 2020 йилнинг октябридан бери Каталония жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026 йилнинг июнь ойи охирида тугайди. Уругвайлик футболчининг трансфер нархи 70 миллион еврога баҳоланмоқда.