Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал «Реал» ва «МЮ» учрашувидан кейин мадридликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйлашимча, қарама-қаршиликнинг тақдири ҳали ҳал бўлиб улгургани йўқ. Биз меҳмонда гол киритишимиз талаб этилади. Бугун ҳам жуда кўплаб вазиятларни яратдик ва биттадан ортиқ гол ура олишимиз мумкин бўлганди».
«Реал» учрашувни жуда яхши бошлади. Биз яхши ҳужумлар ташкил қила олдик. Куэнтрау устунни нишонга олганди. Бироқ биринчи голни барибир «МЮ» киритди».
«Манчестер Юнайтед»нинг ҳимоясини танқид қилмоқчи эмасман. Улар бу ерга ҳимояланишни кўзлаб келишганди. Буни яхши уддалашди».
«Алонсонинг захирага олиниши? У бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Бор кучини сарфлади. Энди у дам олиши керак. Балки дам олиш куни бўладиган ўйинда у иштирок этмас ҳам».
«Ўйиндан олдин биз Фергюсон билан ечиниш хонасида гаплашдик. Лекин ўйинда ишлаб чиққан тактикаларимиз ҳақида гаплашмадик (кулади)».
«Биз бугун кўпроқ гол киритишимиз мумкин эди. Ғалабага ҳақлироқ эдик. Бироқ «МЮ» ҳам кўпроқ тўп киритиб ғалаба қозониши мумкин эди», дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Реал» расмий твиттери.