Дортмунднинг «Боруссия» клуби устози Юрген Клопп чемпионлар лигасининг «Шахтёр»га қарши учрашуви ҳақида фикр билдириб ўтди. Шунингдек мураббий Донецкда бўлиб ўтган авиоҳалокатда ҳалок бўлган инсонлар оиласига ҳамдардлик билдирб ўтди.
«Менимча, ҳар икки жамоа ҳам ўз ўйинини намойиш эта олмади. Лекин меҳмонда бўлгани учун натижадан қониқиш ҳосил қилиш мумкин. Биз яхши ҳимоялана олдик, лекин иккитагина хатога йўл қўйдик.
Хуммелс хатога йўл қўйди, кейинчалик ўзи гол уриб хатосини тузатди. Футбол шундай сахийки, қилган хатони тузатишга ҳамиша имкон беради, худди Матсга берилгани каби.
Донецкда бўлиб ўтган авиоҳалокат ҳақида ўйин бошланишига яқин эшитдик. Бу дахшат. Фурсатдан фойдаланиб жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирмоқчиман.
Биз меҳмонда гол урдик. Шунинг учун келажакга замин ҳозирладик десак ҳам бўлади»,- дейди мураббий.