Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракеткаси Денис Истомин АҚШнинг Сан Хосе шаҳрида ўтказилаётган халқаро теннис мусобақасининг биринчи даврасида ғалаба қозонди.
Ҳамюртимизга мезбон теннисчиси Райан Свитинг рақиблик қилди. Мусобақанинг олтинчи тартибли рақамли теннисчиси сифатида сараланган Истомин икки сет якунига кўра, 6:3, 6:4 ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди.
Денис бугун иккинчи босқичда Бенжамин Беккерга қарши кортга чиқади. Германиялик спортчи АТР рейтингида 61-ўринни эгаллаб турибди. Ўйин Тошкент вақти билан соат 22:30да бошланади.