Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳимоячиси Тома Мёнье Туркиянинг “Трабзонспор” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Ягиз Сабунчўғлу Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли Меньенинг Дортмунднинг "Боруссия" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига етади. Аввалроқ футболчига Миланнинг “Интер” клуби қизиқаётгани, бироқ Италияда трансфер ойнаси аллақачон ёпилгани ҳақида хабар берилганди.
Жорий мавсумда бельгиялик немислар сафида барча турнирларда бор йўғи тўққизта ўйинда майдонга тушди ва у 648 дақиқани майдонда ўтказди. Transfermarkt интернет портали футболчининг бозор қийматини 2,5 миллион еврога баҳолаган.