Денис Истомин АҚШда ўтказилётган «SAP Open» мусобақасининг чорак финалига чиқди. Иккинчи босқичда у германиялик теннисчини турнирдан чиқариб юборди.
Бенжамин Беккерга қарши баҳс 3 сет давом этди. Биринчи учинчи сетда ҳаюртимизнинг устунлиги остида ўтган бўлса (6-3 ва 6-2), иккинчи сетда немис спортчиси тай-брекда ғалаба қозонди.
Денис Истоминнинг чорак финалдаги рақиби Милош Раонич (Канада) ва Майкл Рассел (АҚШ) ўртасидаги баҳс ғолиби бўлади. Таъкидлаш лозим, ҳамюртимиз ўтган йилги мусобақанинг финалида айнан Раоничга қарши кортга чиққанди. Ўз навбатида канадалик теннисчи турнирнинг биринчи рақамли тартибланган спортчиси ҳисобланади.