"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фил Фоден АПЛнинг 23-турида "Брентфорд"га қарши ўйинда (3:1) хет-трик қайд этди ва бу унинг чемпионатдаги иккинчисига айланди.
Фоден бу кўрсаткич бўйича Андрей Канчельскис, Эден Азар, Садио Мане, Гарет Бэйл ва Стивен Жеррардга тенглашди.
АПЛда хет-триклар бўйича рекорд "Манчестер Сити"нинг собиқ ҳужумчиси Серхио Агуэрога тегишли (12).