Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Абдувоҳид Ғуломов: «Мавсумни ғалаба билан бошлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз»

Баҳо:
+ | -

Биласиз, «Андижон» клуби ҳам янги мавсумга тайёргарликни Туркиянинг Анталия шаҳрида қизғин равишда давом эттиряпти. Жамоадаги барча футболчилар юқори кайфиятда машғулотларда қатнашишяпти. Бундай меҳнат билан жамоа аъзолари албатта чемпионатда ўз мухлисларини хурсанд қила олади.

Ўтказилаётган назорат ўйинлари ҳам «Андижон»га ижобий таъсирини кўрсатиши табиий. Чунки футболчилар ўйинлар орқали янада тажриба тўплаб боришяпти. Жамоанинг иқтидорли футболчиларидан бири, ҳимоячи Абдувоҳид Ғуломовдан бу сафар ҳам умид катта. У жамоадошлари сингари машғулотларда астойдил тер тўкяпти ва қаттиқ меҳнат қиляпти.

Дарвоқе, яқинда янги мавсум учун қуръа ҳам ташланди. Унга кўра, «Андижон» сафарда ОКМК билан ўйнайдиган бўлди. Бу ҳам ўзига яраша қизиқарли тўқнашув бўлади. Жамоамизнинг иқтидорли футболчиларидан бири, ҳимоячи Абдувоҳид Ғуломов ўртоқлик учрашувлари, қуръа ва Анталия йиғини хусусида фикрларини билдирди.

«Ёмон ўйин намойиш этмадик»

“Ўйинларимиз ҳақида таассуротларим яхши. Аввало, «Селимбар»га қарши учрашув тўғрисида тўхталсам, биз ўйиндан аввал рақиб ҳақида маълумотга эга эмасдик. Шу сабабдан ҳам ўйин натижасига таъсир қилди, деб ўйлайман. Аммо ёмон ўйин намойиш этмадик. Вазиятлар ярата олдик. Бироқ уларни голга айлантира олмадик ва дуранг билан тугади”.

«Кучли рақибга қарши майдонга тушдик»

“Иккинчи ўйинда Грузиянинг «Сабуртало» жамоаси билан ўйнадик. Биз кучли рақибга қарши майдонга тушдик. Гол урдик. Лекин ғалабани сақлаб қола олмадик. Ўйлайманки, ҳозирги жараёнда натижанинг аҳамияти катта эмас. Асосийси, жамоа ўйинини шакллантириб, уни кучайтиришда. Биз шунга ҳаракат қиляпмиз”.

«Йиғин аъло даражада ўтяпти»

«Анталия йиғинимиз аъло дажада ўтяпти. Тайёргарлигимиз жуда яхши ва аҳамиятли бўляпти. Ёқимли тарафи кучли рақиблар билан ўйинлар ўтказяпмиз. Бу бизга албатта ижобий томондан асқотиши аниқ».

«Мавсумни ғалаба билан бошлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз»

«Суперлига қуръасига келсак, биринчи учрашувни сафарда ўтказадиган бўлдик. Барибир мавсум мобайнида ҳамма рақиблар билан ўйнаб чиқишимиз керак. Шу боисдан мен учун катта аҳамиятга эга эмас. Худо хоҳласа, мавсум давомида ғалабаларимиз билан мухлисларимизни хурсанд қиламиз. Албатта, чемпионатни уч очко билан бошлаш учун бор кучимизни сарфлаймиз ва мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз».

«Хоҳиш ва иштиёқсиз ҳеч нимага эришиб бўлмайди».

«Жамоадаги барча йигитларнинг кайфияти аъло даражада. Хоҳиш ва иштиёқсиз ҳеч нимага эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам бизда иштиёқ юқори даражада».

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 20:32, 07.02.2024.
Ўқилди: 969 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [7240]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3413]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3048]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2456]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2418]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2122]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2018]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1993]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1963]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1940]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.