Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

«Пахтакор» ОЧЛ учун журналистларни аккредитациядан ўтказишни бошлади

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби матбуот хизмати жамоанинг Осиё Чемпионлар лигасида ўз майдонида ўтказадиган учрашувлари учун аккредитация жараёни бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, аккредитация олиш учун ишлайдиган ОАВ томонидан берилган тегишли ҳужжат ёки эркин журналист эканлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда 3Х4 ҳажмдаги бир дона фотосуратни матбуот хизматига топшириш талаб этилади. Бу жараён 16 февралдан 22 февралгача давом этади.

Эслатиб ўтамиз, жамоанинг Осиё чемпионлар лигасидаги биринчи ўйини 26 февраль куни Саудия Арабистонининг «Ал Иттифоқ» клубига қарши ўтказилади. Учрашув жамоанинг уй стадиони саналмиш «Пахтакор»да бўлиб ўтади.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 04:58, 17.02.2013.
Ўқилди: 3136 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.