Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шаҳзодбек Ғофурбеков: “Рақобат бор жойда ўсиш бўлади”

Баҳо:
+ | -

Сўнгги мавсумларда “Металлург” таркибида асосий оғирликни ўз зиммасига олаётган футболчилардан бири Шаҳзодбек Ғофурбеков бўлаяпти. Хусусан, ўтган мавсум жамоада энг кўп ўйинда майдонга тушган футболчи Ғофурбеков бўлганлиги фикримиз исботидир. Шаҳзодбек билан суҳбатимиз янги мавсум режалари, қишки йиғин, жамоадаги рақобат хусусида бўлди.

— Шаҳзодбек, Анталия йиғини қандай ўтаяпти? Таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...
— Туркия йиғини кўнгилдагидек ўтмоқда. Мавсумга пухта тайёргарлик кўриш учун хориж йиғинини ташкил этиб берган муассисларимизга, клуб раҳбариятига ташаккур. Анталияда об ҳаво худди баҳор фаслидагидек. Шуғулланиш учун айни муддао. Ўйлайманки, йиғин давомида олаётган жисмоний юкламаларимиз, бажараётган машғулотларимиз мавсумни муваффақиятли ўтказишимизда ўз самарасини беради.

— Назорат учрашувларида битта ғалаба, битта мағлубият ва иккита дуранг қайд этилди. Жамоанинг ўйинидан қанчалик қониқиш ҳосил қилинди?
— Бу йиғиндаги ўйинлар ўз номи билан назорат учрашуви. Жамоамиздаги ўйин ҳолати, футболчиларнинг жисмоний ҳолати ҳақида мураббийлар штабимиз хулоса чиқариши учун зарур. Аслида натижа учун ўйналмайди. Шундай бўлса-да бир нарсани айтишим мумкин, биз ўйиндан ўйинга майдонда бир бирларимизни яхшироқ тушуниб бораяпмиз. Янги ўйинчилар билан жамоамизга кўникаяпти. Натижалар ҳам ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Шундай экан мавсумнинг бошигача формамизни тўлиқ тиклаб олишимизга ишонаман

— Ўтган мавсумга нисбатан “Металлург” таркибида бир қатор ўзгаришлар бўлди. Таркибга янги ўйинчилар келиб қўшилди. Улар ҳақида фикрларингиз?..
— Назорат учрашувлари орқали узул кесил хулоса чиқариш тўғримас. Мавсум бошлансин, кейин фикр билдирсак бўлади. Аммо шуни айтишим керакки, клубимиз раҳбарияти, мураббийлар штаби барча чизиқларга тажрибали ўйинчиларни жалб этишди. Таркибда соғлом ва кучли рақобатни юзага келтиришди. Бу эса ҳар бир ўйинчидан ўз устида жиддий ишлашни, асосий таркиб ўйинчисига айланиш учун ҳар битта ўйинда бор куч ва маҳоратини ишга солишни талаб этади. Рақобат бор жойда эса ўсиш бўлади. Бу эса жамоанинг натижасига ҳам ижобий таъсир кўрсатади, деб ўйлайман.

— Сиз ўйнайдиган чизиқдаги рақобат ҳақида гаплашсак...
— Ўз вақтида Бекобод жамоаси шарафини ҳимоя қилган Мирғиёс ака Сулаймонов қадрдон клубига қайтди. У киши билан “Металлург”нинг ўнг қанотини мустаҳкамлашга астойдил ҳаракат қиламиз. Мураббийлар ўйин куни кимни лойиқ деб ҳисобласа ўша футболчи майдонга тушади. Футболчилардан ҳаракат, мураббийлардан эса танлов.

— Янги мавсумга қуръа ташланди. Биринчи даврадаги рақибларимиз, улар билан ўйнайдиган саналар маълум...
— Рости бу нарсага жиддий эътибор қаратаётганимиз йўқ. Сабаби, Суперлиганинг ҳамма жамоалари билан ўйнаб чиқамиз. Қолаверса, мавсум бошида барча жамоаларнинг имкониятлари бир хил бўлади деб ўйлайман. Рақибга нисбатан тактика танлаш, мураббийларнинг кўрсатмаларини бажаришда хатога йўл қўймаслик зарур. Энг асосийси ҳеч бир рақибдан чўчимасдан, аниқ мақсад билан майдонга тушиш керак. Шунда натижанинг ўзи келаверади.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 11:36, 11.02.2024.
Ўқилди: 767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.