Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

БОКС. Ўзбекистон «Тўртлар турнири»да 2-ўринни олди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон пойтахти Астана шаҳрида бокс бўйича ўтказилган "Тўртлар турнири" деб ном олган мусобақа якунига етди. Унда 4та давлат боксчилари иштирок этишди — Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбойжон ва Украина.

Мамлакатлар 10та вазн тоифасида ўзаро рингда баҳс олиб боришди. Хабарингиз бор, Ўзбекистон терма жамоаси дастлаб Украинани 8:2 ҳисобида мағлуб этиб, кейин худди шундай ҳисобда мезбонларга ютқазиб қўйганди. Мусобақанинг сўнгги куни эса Марс Қўчқоров шогирдлари Озарбойжонни мағлуб этишди — 8:2.

Натижада терма жамоамиз мусобақада мезбонлардан кейин 2-ўринни олди.

"Тўртлар турнири". Астана. «Даулет» спорт мажмуаси.
Биринчи кун
Ўзбекистон – Украина 8:2
Қозоғистон – Озарбойжон 9:1

Иккинчи кун
Қозоғистон – Ўзбекистон 8:2
Украина – Озарбойжон 5:5

Учинчи кун
Ўзбекистон – Озарбойжон 8:2
Қозоғистон – Украина 9:1

Якуний ҳолат: 1. Қозоғистон. 2. Ўзбекистон. 3-4. Озарбойжон, Украина

Мусобақа якунланганидан кейин Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марс Қўчқоров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Шогирдларим намойиш қилган боксдан қониқиш ҳосил қилдим. Озарбойжон ва Украинани мағлуб этиб, Қозоғистонга ютқаздик. Мезбонларга қарши жангни дурангга эришишимиз, ҳеч бўлмаса ҳисоб 6:4 бўлиши керак эди. Шунга қарамай, айрим вазн тоифалари бўйича таркибимизда муаммолар бор. Айнан шунинг устида ишлаймиз ва таркибда рокировкаларни амалга оширамиз. Ушбу турнирдан кейин ўзгаришларни амалга ошираман. Менга Ҳасанбой Дўсматов (49 кг) ва Санжарбек Раҳмонов (64 кг) кўпроқ ёқди. Болалар яхши жанг қилишди", дея таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси Астанадаги мусобақада қуйидаги таркибда иштирок этди:
49 кг. - Ҳасанбой ДЎСМАТОВ — Мамлакат чемпиони-2012
52 кг. - Жасур ЛАТИПОВ — ЖЧ-2011 бронза медали совриндори, Олимпиада-2012 иштирокчиси
52 кг. - Шаҳобиддин ЗОИРОВ — Ёшлар ўртасида Лондон халқаро мусобақаси ғолиби
56 кг. - Шаҳриёр ИСОҚОВ — Мамлакат чемпиони-2012
60 кг. - Фазлиддин ҒОИБНАЗАРОВ — Мамлакат чемпиони-2012, Олимпиада-2012 иштирокчиси
64 кг. - Санжарбек РАҲМОНОВ — Мамлакат чемпиони, Осиё чемпиони-2009
69 кг. - Ўктамжон РАҲМОНОВ — Мамлакат чемпиони-2012, Олимпиада-2012 иштирокчиси, Осиё ўйинлари-2012 вице-чемпиони, ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони-2008
75 кг. - Шуҳрат АБДУЛЛАЕВ — Мамлакат чемпиони-2012, Осиё чемпиони-2012
81 кг. - Элшод РАСУЛОВ — Жаҳон вице-чемпиони-2009, Осиё ўйинлари ғолиби-2006, 2010, Олимпиада-2008 ва Олимпиада-2012 иштирокчиси
91 кг. - Рустам ТЎЛАГАНОВ — Мамлакат чемпиони-2012
+91 кг. - Сардор АБДУЛЛАЕВ — Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони-2008, Осиё вице-чемпиони-2009
+91 кг. - Улуғбек МУБИНОВ — Мамлакат чемпиони-2012

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:23, 18.02.2013.
Ўқилди: 5915 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.