Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ОЧЛ. «Навбаҳор» юлдузли «Ал-Иттиҳод» қарши (превью)

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод“ жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув 15 февраль санасида Тошкент вақти билан 19:00 да Наманганнинг “Марказий” стадионида бўлиб ўтади.

Саудия Арабистонида мавсумнинг иккинчи қисми аллақачон бошланган. Жамоа 4 февраль санасида Қирол Чемпионлар Кубоги чорак финал баҳсида, уч кун ўтиб Саудия Про Лигасидан ўрин олган “Ат-Таи” жамоасига қарши баҳс олиб борди. Саудия клуби икки учрашувда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Жамоанинг тақвими жуда ҳам тиғиз ва улар келаётган 15 кунда 5та ўйин ўтказиши зарур.

Ўзбекистонда мавсум ҳали бошланмади. “Навбаҳор” жамоаси мавсумнинг биринчи расмий ўйинини Саудия клубига қарши ўтказади.

“Ал-Иттиҳод” жамоаси гуруҳ баҳсларида ишончли ҳаракат қилди. Улар 6 ўйинда 15 очко тўплади. Ушбу ўйинларда саудияликлар 11 марта гол урди ва дарвозасидан 4 марта тўп олиб чиқди.  

“Навбаҳор” жамоаси "D" гуруҳи доирасидан ўрин олган учрашувларнинг 4 тасида ғалаба қозонди. Бир учрашув дуранг билан якунланган бўлса, яна бир учрашувда наманганликлар мағлуб бўлди. Ушбу ўйинларда “Навбаҳор“ 11 бора рақиблар дарвозасини ишғол қилган, ўз дарвозасидан эса 6 бора тўп олиб чиқишга мажбур бўлган.

Ушбу учрашувдан олдин ўтказилган матбуот анжуманида Саудия клуби бош мураббийи Марсело Галярдо жамоа рақибни яхши ўргангани, ҳамма ишни биринчи ўйиндаёқ ҳал қилмоқчи эканини айтиб ўтган. Бош мураббий Бенземанинг Наманганга ташриф буюрмаганига баъзи “техник” сабаблар мавжудлигини айтиб ўтди.

“Навбаҳор”га қарши Осиё Чемпионлар Лигаси баҳси учун “Ал-Иттиҳод” легионерлари Нголо Канте, Фабиньо, Аҳмад Ҳегази, Абдураззоқ Ҳамдалла ва Ромариньо Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Матбуот анжуманида қатнашган “Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси “Навбаҳор” га қарши ўйинда ҳар қандай об-ҳаво шароитида ўйнашга тайёр эканлигини билдирди.

“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида рақибнинг бой тарихга ва Осиёда ўз ўрнига эканлигига алоҳида тўхталди.

“Жаҳон даражасидаги ўйинчиларнинг Наманганга ташрифи футболимиз ривожланиши учун муҳим фактор. Биз Неймар бор ўйинда дуранг ўйнадик, ушбу ўйинга Бензема келишини ҳам хоҳлаган эдик. Ушбу баҳсда ўз ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Қандай тактика танлашимни эртага биласиз”, — деди матбуот анжуманида иштирок этган Бабаян.

“Навбаҳор” жамоаси мавсум оралиғида эронлик ярим ҳимоячи Сиёвуш Ҳақназари, грузиялик ҳужумчи Гиорги Никабадзе, дарвозабон Александр Лобанов, ҳимоячи Фарруҳ Сайфиев, ярим ҳимоячи Одилбек Ҳамробеков, ҳужумчи Русланбек Жиянов каби тажрибали ўйинчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Осиё Чемпионлар Лигасида нимчорак финали ўйини доирасидаги учрашувдан бир ҳафта ўтиб, 22 февраль санасида жамоалар жавоб учрашувини ўтказади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:51, 15.02.2024.
Ўқилди: 1931 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.