Кириш Регистрация
23/12 01:00 Атлетик Бильбао 1-2 Эспаньол
23/12 01:00 Фулхэм 1-0 Ноттингем Форест
23/12 18:45 Ал-Ҳуссайн 3-1 Аҳал
23/12 21:00 Ас-Садд 4-2 Шабаб ал-Аҳли
23/12 23:15 Ал-Иттиҳод 1-0 Насаф
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-1 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 1-0 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 1-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 0-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 2-0 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-0 Истиқлол Душанбе

Ҳасан Турдиалиев: “Бир ўйинимиздаги шарҳ учун 300 минг сўм тўланади”

Баҳо:
+1 | -

Спорт шарҳловчиси Ҳасан Турдиалиев Зоир Турсунбоевнинг YouTube каналига берган интервьюсида отаси Давлат Турдиалиев, телеканалдан топадиган даромади ҳамда Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликлар борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шарҳловчи отасини қандай хафа қилгани ҳақида сўзлаган.

“Дадам ҳеч қачон сўкмасди. Кунлардан бир куни спектакл тугагач зиёфат қилдик ва ундан сўнг ухлаб қолибман. Ярим тунда уйғониб, уйга югурганман. Уйга келгач, отамдан сўкиш эшитганман. Бу биринчи ва охирги эшитган сўкишим бўлганди.

Ҳозир отамнинг соҳасидаман. Улардан жуда кўп нарсаларни сўрагим келади. Афсуски, отам энди орамизда йўқ. Отам билан бирга шарҳлаганман. Шукрки, бу нарса армон бўлмаган”, — дейди Ҳасан Турдиалиев.

Бундан ташқари Турдиалиев Ўзбекистон терма жамоасидаги камчиликларга ҳам тўхталиб, мураббийларнинг тез-тез алмаштирилиши хато деб ҳисоблашини айтиб ўтган.

“Биз бир мураббийга ишониб, тўлиқ даврни якунламасдан бўшатиб юборамиз. Масалан, ҳозирданоқ Катанесга истеъфо ҳақида саволлар берилди. Бу хато деб ҳисоблайман. Озгина сабр қилишимиз керак”, — дейди Ҳасан.

Шарҳловчилар даромади ҳақида ҳам одамлар турлича фикрлар билдиради. Ҳасан Турдиалиев ушбу саволларга ҳам жавоб бераркан, шарҳ ва умумий касбидан топаётган даромадини очиқлади.

“Шарҳловчилар даромади яшашга етади, аммо ундан ортиғига эмас. Бизнинг икки соатлик бир ўйинимиздаги шарҳ учун 300 минг сўм тўланади. Кўрсатувлар нархи бундан ҳам пастроқ. Умумий олганда, бир ойлик даромадим 1000 долларга етмайди. Мендан камроқ кўрсатувлар тайёрловчи ходимлар анча кам пул топади. Бу жуда оғриқли нуқтамиз”, — дейди Ҳасан Турдиалиев.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:28, 15.02.2024.
Ўқилди: 4710 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.