Хабар бериб ўтганимиздек, бугун «Шўртан» ўзининг навбатдаги назорат баҳсини ўтказди. Зарафшоннинг «Қизилқум» клуби билан кечган беллашув Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтди. Бу ўйинда ҳар икки томон кетма-кет ҳужумлар уюштирган бўлишига қарамай, гол уриш ҳеч кимга насиб этмади ва натижада учрашув 0:0 ҳисобида якун топди.
«ШЎРТАН» - «ҚИЗИЛҚУМ» - 0:0
«Шўртан»: Павел Леус, Ярослав Крушельницкий, Обид Жўрабоев, Асрор Алиқулов, Аббос Омонов, Павел Соломин, Артурас Фоменко, Шукур Жумабоев, Дилявер Абибуллаев, Ботир Қодирқулов, Вячеслав Пономарёв.
Захирадан тушганлар: Александр Корнейчук, Жамол Отақулов, Элёр Интизомов, Ильнур Хазигалиев, Александр Востриков, Азиз Мансуров, Хумоюн Абдуалимов.
«Қизилқум»: Элдор Тожибоев, Алишер Саматов, Аваз Агалиев, Илья Ильин, Азамат Абдуллаев, Тимур Васильев, Андрей Власичев, Тимур Айзатулов, Янис Манзукас, Олим Навкаров, Фаррух Шотурсунов.
Захирадан тушганлар: Эркин Жабборов, Файзулла Қамбаров, Тимур Яфаров, Фаррух Ҳайдаров, Муқим Тошматов, Феруз Бобоқулов.
Бош ҳакам: Виктор Серазетдинов.