Кириш Регистрация

Гальярдо ва Канте "Навбаҳор"га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

Баҳо:
+ | -

“Навбаҳор” – “Ал-Иттиҳод” (0:0) жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Марсело Гальярдо ва мазкур учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Н`Голо Кантелар иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб беришди. Қуйида уларнинг фикрларини эътиборингизга ҳавола ўтамиз.

Марсело Гальярдо: - Биз яхши ўйин ўтказдик, аммо майдон юқори сифатда эмасди. Биз яхши ҳимояландик ва дарвозамиз ёнида хавф яратилишига йўл қўймадик. Бирдамликда ҳаракат қилдик. Жамоанинг ўйинидан хурсандман. 

Рақиб ҳимояси зич бўлганлиги боис, уни ёриб ўтолмадик. Жидда шаҳридаги ўйин бошқача ўтади. Сўнгги вақтларда жароҳатлар туфайли бизга омад кулиб боқмади. 

Биз 19 нафар футболчи билан ўйнаяпмиз, қолганларнинг ҳам тезроқ сафга қайтишлари учун ҳаракат қиляпмиз. 

Бугун Ромариньода ҳам бироз толиқиш сезилди, аммо бу жароҳат эмас. Менимча, у жавоб ўйинига шай ҳолатда бўлади.

Н`Голо Канте: - Ўйин жуда қийин кечди. Юзага келган имкониятлардан фойдалана олмадик ва рақиб ҳимоясини ёриб ўтолмадик. Ҳаммасини Жиддада ҳал қилишга ҳаракат қиламиз.Имкон даражасида ўйнадик. 

Мен Европада туғилганман ва ўша ерда ўйнаганман. Осиё муҳити мен учун янгилик ва бу ерга аста-секин мослашяпман.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 07:08, 16.02.2024.
Ўқилди: 10137 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6552]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3614]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3206]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2831]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2697]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2202]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2107]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2026]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1790]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1728]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик