Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Холанд ва Беллингем "Олтин бутса" учун курашда мағлуб бўлишяпти

Баҳо:
+ | -

“Олтин бутса” футболдаги кам сонли объектив мукофотлардан бири бўлиб қолмоқда. Бу энг машҳур футболчига эмас, УEФАга аъзо мамлакатларнинг энг яхши тўпурарига берилгани учун. Мезонлар иложи борича аниқ ва тушунарли: фақат миллий чемпионатларда бир мавсум давомида киритилган голлар ва турнирнинг қийинлик коэффициенти ҳисобга олинади.

Илгари, 1996/1997 йилги мавсум олдидан балларни ҳисоблаш тизими бошқача эди. Ҳар бир гол учун рейтингнинг барча иштирокчилари бир очко билан тақдирланарди. Аммо кейин усул ўзгартирилиб, чемпионат қийинлигининг яна бир омили қўшилди, чунки Премьер-лигада 20 та гол уриш ва Данияда шунча гол уриш бир хил нарса эмас. 2019/2020 йилги мавсумдан бошлаб яна бир қоида қўшилди: агар икки ёки ундан ортиқ ўйинчи мавсумни бир хил миқдордаги очко билан якунласа, у ҳолда майдонда энг кам вақт ўтказган футболчи мукофот олади.

Қизиқарли фактлар:

"Олтин бутса"нинг биринчи ғолиби португалиялик Эйсебио бўлган - 1967/1968 йилги мавсумда у 42 та гол урган;

Лионель Месси энг кўп совринга эга - олтита. Иккинчи ўринда тўртта бутса билан Криштиану Роналду. Кучли ўнталикдаги қолган футболчилар иккитадан мукофотга эга бўлиб, улар орасида Роберт Левандовски, Луис Суарес, Дуду Георгеску ва Алли Маккоист бор;

Соврин тарихида энг кўп гол урган Месси - 2011/2012 йилги мавсумда у 50 та гол уриб, 100 очко тўплаган;

Португалияликлар энг кўп “Олтин бутса”ни қўлга киритган – саккизта. Аммо лигалар бўйича Испания биринчи ўринда (15 та ғолиб);

Ўтган йили ушбу совринни қўлга киритган Эрлинг Холанд Роналдудан кейинги энг ёш “Олтин бутса” соҳиби бўлди.

Жорий мавсум рейтинги қандай кўринишга эга?

Харри Кейн “Бавария” сафида 24 та гол билан биринчи ўринда – 48 очкога эга. Кейинги ўринда саккиз очко фарқи билан Килиан Мбаппе турибди, франциялик футболчи Лига 1да “ПСЖ” сафида 20 та гол урди.

Лаутаро Мартинес Мбаппедан атиги икки очко ортда қолмоқда (19 гол), унинг ёнида эса штутгартлик Серу Гирасси. Аммо жароҳати туфайли яхши вақтни ўтказиб юборган Холанд жорий мавсумда 16 та гол билан атиги бешинчи ўринда бормоқда. Унинг ёнида бир хил голлар сони билан Жуд Беллингем (иккаласида ҳам 32 очко бор). Уларга Кейнга етиб олиш осон бўлмайди.

Ҳозирда энг яхши 10 талик қандай кўринишга эга:

Харри Кейн (“Бавария”) – 48 очко (24 гол)

Килиан Мбаппе (“ПСЖ”) - 40 очко (20 гол)

Лаутаро Мартинес (“Интер”) – 38 очко (19 гол)

Серу Гирасси (“Штутгарт”) - 34 очко (17 гол)

Эрлинг Холанд (“Манчестер Сити”) – 32 очко (16 гол)

Жуде Беллингем (“Реал”) - 32 очко (16 гол)

Луа Опенда (“РБ Лейпциг”) - 30 очко (15 гол)

Борха Майорал (“Хетафе”) – 30 очко (15 гол)

Артём Довбик (“Жирона”) – 28 очко (14 гол)

Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”) – 28 очко (14 гол).

Киритилди: 16:28, 16.02.2024.
Ўқилди: 7434 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.