Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

ОЧЛ ўйинига 6 кун қолди

Баҳо:
+ | -

"АЛ-ИТТИФОҚ" (Саудия Арабистони)
Лақаби: «Ад-Даҳна рицарлари»
Ташкил топган йили: 1944
Стадиони: Шаҳзода Муҳаммад Ибн Фаҳд, Даммам, 26000 томошабинга мўлжалланган
Менежери: Абдулазиз Ал Досари
Бош мураббийи: Матеж Скорца (Руминия)
Эришган ютуқлари: 2 карра Саудия Арабистони чемпиони (1983, 1987), 1 бор Шаҳзода Кубоги соҳиби (1965), 2 марта Қирол Кубоги соҳиби (1968, 1985), 3 марта Саудия Арабистони ФФ Кубоги соҳиби (1991, 2003, 2004), 2 бор Араб чемпионлар Лигаси ғолиби (1984, 1988), 3 карра Араб кўрфази клублари турнири чемпиони (1983, 1988, 2006).

«Иттифоқ» ОЧЛда учинчи марта иштирок этмоқда. Илк қатнашувида жамоа нимчорак финалга етиб келиб, ўша мавсумнинг ўзида «Бунёдкор» ва «Пахтакор»га қарши майдонга тушганди. Ўшанда даммамликлар гуруҳ ўйинларида «қалдирғочлар» билан, нимчорак финалда эса «шерлар» билан баҳс олиб боришганди. Бу сафар эса ушбу жамоалар гуруҳ босқичида бир-бирларига қарши икки марта майдонга тушадилар. 1944 йил ташкил этилган жамоа Саудия Арабистонида «Ал Ҳилол», «Ал Иттиҳод», «Ал Аҳли», «Ал Наср» ва «Ал Шабаб»дан кейин эътироф этилади. Охирги йилларда эса ОЧЛга йўлланма олиб, ўша грандлардан устунлигини кўрсатяпти. 2012 йил Даммам клуби «плей-офф»да «Истиқлол»дан енгилганди.

Миллий чемпионат учрашувларида «Ал Иттифоқ» дастлабки ва охирги 30 дақиқани анча яхши ўтказгани билан ажралиб турибди. Юқоридаги 30 дақиқаларга 10тадан гол тўғри келади. Ўртадаги 30 дақиқада эса даммамликлар 7 бор тўп киритишган.

Бу жамоаларнинг аввалги тўқнашувида «Пахтакор» Даммамда 2:1 ҳисобида зафар қучган. Ўша беллашувда жамоамизнинг қандай таркибда ўйнагани ўқувчиларимизни қизиқтириши аниқ.

“Ал Иттифоқ” – “Пахтакор” - 1:2
Голлар: П.Таго (33) - З.Тожиев (78), А.Гейнрих (90)
"Пахтакор": И.Нестеров, И.Суюнов, А.Исмоилов, Б.Миладинович, Ғ.Ўрунов (Ш.Каримов 34), К.Тожиев, О.Аҳмедов, Д.Маркович, Д.Шарофетдинов (А.Гейнрих 67), С.Андреев, Ф.Тожиев (З.Тожиев 43).

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:39, 20.02.2013.
Ўқилди: 3815 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.