Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Олти карра Олимпиада чемпиони саратон билан курашаётганини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Велоспорт бўйича олти карра Олимпиада чемпиони британиялик Крис Хой ўтган йили саратон касаллигига чалингани ва ҳозирда кайфияти яхши эканлигини айтиб ўтди.

“Менда бир янгилик бор. Ўтган йили менга саратон ташхиси қўйилди, бу менга катта зарба бўлди, шу пайтгача ҳеч қандай аломатлар кўринмади”, — дейди шотланд спортчиси Instagram’га ёзган постида.

“Ҳозирда кимётерапия ва бошқа муолажалар оляпман, шукрки, ҳозир ҳаммаси яхши кетмоқда. Ёш оилам учун мен бу маълумотни сир сақлашга қарор қилгандим, аммо энди айтишга мажбурман.

Менга ёрдам бермоқчи бўлган барчага раҳмат, аммо бу билан ёлғиз ўзим курашмоқчиман”, — дейди Крис.

Спринтер Хой Буюк Британиянинг велоспорт бўйича ўз даврининг энг ёрқин спортчиси эди. У Афина, Пекин ва Лондон Олимпиадаларида олтин медалларни қўлга киритган. Шунингдек, у фаолияти давомида 11 марта жаҳон чемпиони бўлган.

2021 йилгача Хой энг совриндор британиялик олимпиячи эди, аммо Токио Олимпиадасида еттинчи Олимпия олтинини қўлга киритган британиялик Жейсон Кенни уни ортта қолдирди.

“Федерация сенга ва оилангга энг яхши тилакларни юборади. Сен албатта енгасан”, — деб спортчига далда берди Британия Велоспорт федерацияси ижтимоий тармоқдаги постида.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:21, 17.02.2024.
Ўқилди: 1423 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.