Англияда Премьер-лиганинг йигирма бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда, "Манчестер Сити" "Челси" билан тўқнаш келди, бироқ ҳеч бир жамоа ғалаба қозона олмади. "Челси" ярим ҳимоячиси Конор Галлахер сўнгги ўйин натижаси ҳақида фикр билдирди.
"Ғалаба қозона олмаганимиздан бироз афсусдамиз. Албатта, рақиб тўпга кўпроқ эгалик қилди, бироқ бизда имкониятлар бўлди ва бирдан ортиқ”, - дея Конор сўзларини келтиради BBC Sport.
Англия чемпионатининг навбатдаги турида “Челси” Лондоннинг “Тоттенҳэм” жамоасига қарши баҳс олиб боради.