Жоан Лапорта "Барселона" мухлисининг Килиан Мбаппе ҳақидаги саволига жавоб берди.
"Барcелона" президенти Жоан Лапорта "Сельта" билан ўйиндан сўнг (2:1) Виго аэропортида футболчиларни кутиб турган "Барселона" мухлислари билан учрашди.
Улардан бири Лапортадан Килиан Мбаппе билан шартнома имзолашни сўради.
Жоан табассум қилди ва ўйинчиларни танлашда яхши дидга ишора қилиб: "Сиз ҳақиқатан ҳам тушунасиз", деб жавоб берди.
"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзда француз клубини тарк этиши ҳақида аввалроқ маълум қилганди. Мбаппе учун энг эҳтимолий вариант - "Реал".