ЕЧЛнинг 1/8 финал доирасида илк учрашувда ПСВ ўз майдонида Дортмунднинг "Боруссия" клубини қабул қилади. Учрашувдан олдин эйндховенликлар ҳимоячиси Сержиньо Дест ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бу ўйинлар ўзгача. Ҳамма Чемпионлар лигаси ўйинларини интиқлик билан кутмоқда. Мен ўз позициямдаги футболчиларга қарайман ва уларга қарши қандай ўйнашим мумкинлигини ўйлайман. Мен Дониэлл Маленни биламан. У тезкор, техник ва тўпни яхши эгаллайди, шунинг учун у осон рақиб бўлмаслиги аниқ" - деди Дест.