Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

"Наполи" 25 йил ичида биринчи марта бир мавсумда икки марта мураббийини алмаштирди

Баҳо:
+ | -

Кеча Вальтер Маццарри "Наполи" бош мураббийи лавозимини тарк этгани маълум бўлди. Унинг ўрнига жамоани Словакия терма жамоаси бош мураббийи Франческо Кальцона бошқаради.

Бу Неаполитан клубида жорий мавсумдаги иккинчи мураббий алмашинувидир. Ноябрь ойида жамоада биринчи йили бўлган Руди Гарсия ишдан бўшатилди.

Аввалги марта "Наполи" 1997/98 йилги мавсумда тез мураббий алмаштирган эди. Кейин жамоани бирданига 4 нафар мутахассис – Бортоло Мутти, Карло Маццоне, Джованни Галеоне ва Винченцо Монтефуско бошқарган.

Ўшанда “Наполи” 24 та мағлубият билан 34 ўйинда 14 очко тўплаган ва А Серияда охирги ўринни эгаллаган ва қуйи лигага тушиб кетган.

Айни пайтда клуб 24 турдан кейин 36 очко билан А Серия турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 10:47, 20.02.2024.
Ўқилди: 1284 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик